«Ўзбекозиқовқатхолдинг» экспортбоп барча пиёзни сотиб олишга ваъда берди
«Xabar.uz»да деҳқонларимиз етиштирган пиёз ҳосили нобуд бўлаётгани ва унинг оқибатлари хусусида туркум мақолалар чоп этилган эди.
Хусусан, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» пиёз эккан фермерларни алдади(ми?)» номли мақолада компания вакиллари деҳқонларга берган ваъдасини бажармаётгани баён этилган эди.
Шундан сўнг «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси матбуот хизмати ходими Умид Рўзиев биз билан боғланди ҳамда мазкур материал ва келажакдаги режалар юзасидан изоҳ берди.
— Компаниямиз 1200 сўмдан экспортбоп пиёзни сотиб олишини маълум қилган эди. Ўзи пиёзнинг ҳақиқий таннархи 590 сўм. Ҳудудларда етиштирилган барча маҳсулот ҳам экспорт талабларига жавоб бермайди. Биз экспортга ярайдиган маҳсулотнинг ҳаммасини сотиб оламиз.
Ҳудудлар масаласига келганда биз вилоят ҳокимликлари тақдим этган рўйхат асосида маҳсулотларни сотиб оламиз. Ҳозир экспорт билан шуғулланувчи ходимларимиз улар билан ҳамкорликда ишламоқда. Деҳқонлар улар билан боғланиб, экспортбоп маҳсулотга қўйилган талабларни билиб олишлари мумкин. Тез орада 670 тонналик иккинчи экспорт вагони тайёр бўлади.
Ҳудудларда экспортга ярайдиган маҳсулоти бўла туриб қолиб кетаётган деҳқонлар (371) 159-29-29 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter