«Ўзбекконцерт» Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензиясини қайтариб берди
Шу йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг вилоятларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаганлиги туфайли хонанданинг лицензияси тугатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Орадан бир оз вақт ўтиб, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев муассасага мурожаат билан чиқиб, у ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўз ташаббуси билан чекка ҳудудларда концерт бериш ниятида эканини билдирган. Унинг бу мурожаати муассаса томонидан қўллаб қувватланиб, хонанда жорий йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Жом қишлоғида ўзининг хайрия концерт дастурини тақдим этди.
Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўзи ташаббус кўрсатиб хайрия концерт дастурини намойиш этганлигини инобатга олиб, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида 11 июлдан хонанданинг лицензияси қайтариб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter