Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг йирик банки сотилди!

Ўзбекистоннинг йирик банки сотилди!

Тошкент шаҳрида «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш тўғрисида олди-сотди шартномаси имзоланди.

Уни харидор – OTP Bank (штаб-квартираси Венгрияда жойлашган) номидан Бошқарув раиси ва Бош ижрочи директори Шандор Чанйи ва Бош ижрочи директор ўринбосари Ласло Волф, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан Молия вазири Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси номидан Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевлар имзолашди.

Битимнинг молиявий қиймати очиқланмаган.

Қайд этилишича, OTP Bank Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли 100% акцияларни (акцияларнинг умумий пакетининг қарийб 97%) икки босқичда сотиб олади: акцияларнинг 75% ҳозир, қолган 25% эса биринчи битим молиявий ёпилганидан уч йил кейин. Биринчи битимнинг молиявий ёпилиши 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.

 «Ипотекабанк» 8,5% бозор улуши ва 1,6 миллиондан ортиқ чакана мижозлари билан Ўзбекистондаги бешинчи йирик банк ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг