Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг иккиламчи уй-жой бозорида нархлар бир йилда 20,2 фоизга ўсди

Ўзбекистоннинг иккиламчи уй-жой бозорида нархлар бир йилда 20,2 фоизга ўсди

Ҳисоб-китобларга кўра, республикада январь ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 метр квадрат учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 0,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йил январь ойидан буён 20,2 фоизга ўсди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, шунга қарамасдан, жорий йил январь ойида ўзбекистонликлар орасида кўчмас мулк сотиб олишга талаб ошди.

Хусусан, ўтган бир йилда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Навоий (29,3 фоиз) ва Фарғона (29 фоиз) вилоятларида ҳамда Тошкент (28,3 фоиз) шаҳрида кузатилди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорда январь ойида нархларнинг ўсиши ойига 1,9 фоизни ташкил этган. Энг юқори ўсиш суръатлари Юнусобод – 2,9 фоиз, Олмазор – 2,8 фоиз ва Шайхонтоҳур туманларида - 2,7 фоиз қайд этилди.

2022 йил январь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи эса 28,3 фоизга ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг