Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида медални қўлга киритди

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистонлик ўқувчилар Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этди.

Дунёнинг 106 та давлатидан 600 нафар ўқувчи қатнашган мазкур Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг