Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик мерганлар Туркияда рекорд натижаларни қайд этишди

Ўзбекистонлик мерганлар Туркияда рекорд натижаларни қайд этишди

Туркияда «Энг илғор мерган» мусобақаси ўтказилди. 13 давлатнинг 40 дан ортиқ жамоалари иштирокидаги беллашувда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мерганлар жамоаси совриндор бўлди.

Туркиянинг Испарта шаҳридаги «Командо» тоғ ўқув машқлар марказида ўтказиган мусобақада Испания, Покистон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари сингари ўндан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Беллашувларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг икки жамоаси мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди. Мусобақа иштирокчилари 5 та гуруҳга бўлиниб, бир-биридан мураккаб 14 та шарт бўйича баҳс олиб борди.

Хусусан, узоқ масофадан нишонларни излаб топиш ва яксон қилиш шартида мерганлар 2 минг метр масофада жойлашган шартли душман гуруҳи орасидан асосий нишонни аниқлаб топиши ва биринчи уринишда уни яксон этиши лозим бўлди. Вазифа – мураккаб. Ҳабийларимиз нишонни муддатидан олдин яксон этиб, нималарга қодир эканликларини амалда исботлади.

Юртимиз вакиллари «Тоғ тепасидан қияликка қараб жанг олиб бориш», «Зарарланган ҳудудда газниқоб тақиб, нишонларни мўлжалга олиш» шартларида барча жамоаларни ортда қолдириб, рекорд натижаларни қайд этди.

Қарийиб 10 кун давом этган беллашувларда хорижий давлат армияларининг 42 та жамоаси ичида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Шоҳсупанинг биринчи ва учинчи ўринлари мезбон давлат вакилларига насиб этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг