Ўзбекистонга 9 ойда қанча турист келгани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн. нафарга ёки 3,2 бараварга ошган.
Ўзбекистонга 9 ойда ойда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?
— Қозоғистон – 1076,2 минг нафар
— Қирғиз Р. – 952,1 минг нафар
— Тожикистон – 950,3 минг нафар
— Россия – 395,1 минг нафар
— Туркия – 53,3 минг нафар
— Жанубий Корея – 13,3 минг нафар
— Германия – 13,5 минг нафар
— AҚШ – 9,8 минг нафар
— Ҳиндистон – 9,3 минг нафар
— Франция – 8,3 минг нафар
— Озарбайжон – 7,3 минг нафар
— Исроил – 8,4 минг нафар
— Буюк Британия – 7,7 минг нафар
— Италия – 5,9 минг нафар
— Испания – 4,3 минг нафар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter