Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга 6 ойда 57 минг нафар хорижлик даволаниш мақсадида келган

Ўзбекистонга 6 ойда 57 минг нафар хорижлик даволаниш мақсадида келган

2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 фоизга ошган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида – Тожикистон (43 287 нафар), Қозоғистон (6 615 нафар), Қирғиз Республикаси (5 485 нафар), Россия (925 нафар) ва Туркманистон (462 нафар) давлатлари дастлабки бешталикдан жой олган.

Шунингдек, Туркия (23 нафар), Афғонистон (16 нафар), Озарбайжон (9 нафар) ва бошқа давлатлар (52 нафар)дан ҳам даволаниш мақсадида ташриф буюришган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда жами 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг