Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан Aфғонистонга қайтариб юборилган фуқаролар аҳволи ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистондан Aфғонистонга қайтариб юборилган фуқаролар аҳволи ҳақида маълумот берилди

Фото: «Golosameriki.com»

Ўзбекистон Республикаси қўшни Aфғонистонда сақланиб турган мураккаб вазият муносабати билан, чет эллик ҳамкорларнинг мурожаатларига жавобан, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига содиқлик руҳида қатор давлатлар билан уларнинг фуқароларини Aфғонистондан эвакуация қилиш масаласи бўйича яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий каналида хабар берилган.

Ҳозирги вақтда Германия, Россия, Швейцария, Aвстрия, Дания, Польша, Словакия, Қозоғистон каби давлатлар билан аэропорт инфратузилмасидан фойдаланиш хизматларини тақдим этиш, ҳаво макони орқали учишга рухсат бериш, аэропортга учиб келиш, қўниш, зарур техник ва логистика ёрдамини кўрсатиш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда дастлабки тарзда келишилган мамлакатларга жўнатилаётган ҳам чет эл фуқаролари, ҳам Aфғонистон фуқароларини Aфғонистондан эвакуация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш бўйича тартибли ишлар йўлга қўйилган.

Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқаросини эвакуация қилиш таъминланди.

Эвакуация қилинаётган фуқароларга Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли бўлиб туриш пайтида карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда, шундан сўнг кечиктирилмасдан режалаштирилган манзил-мамлакатига жўнатилмоқда.

Бундан ташқари, «Толибон» ҳаракати вакиллари билан шу кескин кунларда Ўзбекистон-Aфғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Aфғонистон фуқароларининг хавфсизлик кафолатларини олиш бўйича кўп ишлар қилинди.

«Толибон» раҳбарияти вакиллари билан ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш бўйича келишувлар натижасида 150 нафар Aфғонистон фуқароси ўз хоҳиши билан ватанига қайтарилди.

Aфғонистонга қайтган фуқаролардан олинган маълумотларга кўра, уларга нисбатан расмий процессуал чоралар кўрилгандан сўнг, уларнинг ҳаммаси уйларига қўйиб юборилган ва ҳозирда улар ўз оилалари бағрида тўлиқ хавфсиз ҳолда бўлиб турибди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг