Ўзбекистондаги энг «зўр» ва «ёмон» ҳокимлар рейтинги аниқланди
![Ўзбекистондаги энг «зўр» ва «ёмон» ҳокимлар рейтинги аниқланди](https://static.xabaruz.com/crop/4/8/720_460_95_48632795.jpg)
Телеграмдаги «Қўшни маҳалла» канали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимлари, раҳбарлари рейтинги бўйича сўровнома ўтказди.
Ушбу сўровнома натижалари қуйидагича бўлди.
Ҳаммадан кўпроқ «Зўр» овозини олган раҳбарлар учлиги:
- Эркинжон Турдимов (Самарқанд вилояти ҳокими) — 48%
- Хайрулла Бозоров (Наманган вилояти ҳокими) — 34%
- Шуҳратбек Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими) — 31%
Ҳаммадан кўпроқ «Ёмон» овозини олган раҳбарлар учлиги:
- Шуҳрат Ғаниев (Фарғона вилояти ҳокими) — 63%
- Фарҳод Эрманов (Хоразм вилояти ҳокими) — 60%
- Зафар Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими) — 58%
Фаолияти «Ўртача» баҳоланган раҳбарлар:
- Эргаш Салаев (Жиззах вилояти ҳокими) — 43%
- Қобул Турсунов (Навоий вилояти ҳокими) — 41%
- Ғофуржон Мирзаев (Сирдарё вилояти ҳокими) — 41%
- Рустам Холматов (Тошкент вилояти ҳокими) — 41%
Ушбу сўровнома тугал хулоса чиқариш имконини бермаса-да, унинг натижалари орқали ҳудудлар раҳбарларининг амалдаги рейтингини маълум даражада баҳоласа бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter