Ўзбекистондаги 28 та ОТМ халқаро рейтингда «даъвогар» мақомига эга бўлди
Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education агентлиги ўзининг World University Rankings 2023 рейтинги натижаларини эълон қилди.
Рейтингга мувофиқ, бу йил Ўзбекистоннинг яна 18 та олий таълим муассасасига «репортер» мақоми берилиб, топ-1000 таликка кириш учун мамлакатимиздаги даъвогар ОТМлар сони жами 28 тага етди.
World University Rankings университетларнинг 4 та йўналишдаги самарадорлик кўрсаткичларини баҳолайди: ўқитиш, тадқиқот, таълим сифати ва халқаро истиқболлар.
Ўзбекистоннинг 28 та олий таълим муассасаси THEнинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида танланиб, бунда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.
Маълумот учун: World University Rankings 2023 да 1 799 та университет қайд этилди, бундан ташқари, 526 та университет «репортер», яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter