Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
2023 йил 1 январ соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1 312 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Чақалоқларнинг:
- 687 нафари ўғил;
- 625 нафари қиз.
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (172 нафар) қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда:
- Қашқадарё вилояти (169 нафар);
- Наманган вилояти (137 нафар);
- Сурхондарё вилояти (133 нафар);
Самарқанд вилояти (121 нафар).
Энг кам туғилиш Сирдарё вилояти (35 нафар)га тўғри келди.
1 январ кунги туғилишлар орасида еттитаси — эгизаклар.
ССВ шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатаётганини, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 227 та туғуруқ комплексида ҳам тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳоли хизматида эканини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter