Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аҳоли орасида вакцинага ишонч ортмоқда» – вакцинациянинг илк ойи ортда қолди

«Аҳоли орасида вакцинага ишонч ортмоқда» – вакцинациянинг илк ойи ортда қолди

Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланганига роппа-роса бир ой бўлди. ССВ матбуот хизмати тафсилотларни маълум қилди.

Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида юртдошларимизга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди. Бу жараёнга етиб келгунга қадар мамлакат бўйлаб қуйидаги тайёргарлик ишлари олиб борилди:

  • мамлакат бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар шай ҳолатга келтирилди;
  • ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари олиб келинди;
  • эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинди;
  • вакцинация жараёнлари учун ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 миллион дозалик ва AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозалик захираси шакллантирилди.

Дастлабки режага кўра, апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини ихтиёрий тарзда эмлаш кўзда тутилган эди.

Вакцинациянинг илк кунида 5018 нафар юртдошимиз коронавирусга қарши ҳимояланган. Уларнинг 1871 нафари 65 ёш ва ундан ошган аҳоли қатлами бўлса, 3147 нафари тиббиёт ходими эди.

Вакцинациянинг биринчи ўн кунлигида 148 минг нафардан ошиқ аҳоли эмланган бўлса, иккинчи ўн кунлик якунида 458 минг нафардан ортиқ аҳоли эмланган эди. Бир ой давомида жами эмланган аҳоли 797 781 нафарни ташкил қилди. Бу рақамлар аҳоли орасида вакцинага бўлган ишончнинг ортиб бораётгани ва ўз саломатлигига бефарқ бўлиш ҳолатлари камаяётганига далил бўла олади, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг