Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Тоза қўллар» дастури амалга оширилади

Ўзбекистонда «Тоза қўллар» дастури амалга оширилади

Йиғилишда юқумли касалликларнинг 35-40 фоизи оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда «Тоза қўллар» дастури амалга оширилади.

Унга кўра:

  • таълим ва тиббиёт ташкилотларидаги қўл ювиш жойлари санитар-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади,
  • шароити оғир бўлган 126 та мактабда ҳожатхоналар бинони ичида жойлаштирилиб, янгидан қурилади, 6 мингдан зиёд боғчага гелиоколлектор олиб берилади;
  • 4 минг 295 та ижтимоий муассасада сув баки ва цистерна ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун шу йилнинг ўзида бюджетдан 780 миллиард сўм ажратилади.

Ҳар бир ижтимоий соҳа муассасаси тоза, озода бўлиши, унда одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратилиши шартлиги қайд этилди.

«Тоза қўллар» дастурининг моҳияти, шахсий гигиена ҳақида катта тарғибот кампаниясини ташкил этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг