Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда нега ўткир респиратор касалликлар кўпайиб бораётгани айтилди

Ўзбекистонда нега ўткир респиратор касалликлар кўпайиб бораётгани айтилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда коронавирус бўйича тез ёрдам чақириқлари камайди. Бироқ шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган об-ҳавонинг ўзгарувчанлиги тез тиббий ёрдам хизматига ўткир респиратор касалликларга чалиниш ҳолатлари бўйича мурожаатлар сони ортишига сабаб бўлмоқда.  Бу ҳақда ССВ маълумот берди.

Рақамларни таҳлил қилсак, 2022 йил апрель ойининг 25 санасигача юртимизда «103» хизматига жами 799 минг 217 та чақириқ келиб тушди. Шундан 787 минг 643 нафар беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, 75 минг 226 нафари госпитализация қилинди.

Таққослаш учун айтсак, 2021 йилнинг айни шу даврида «Тез ёрдам»га жами 773 минг 41 та мурожаат бўлиб, 762 минг 549 нафар беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 72 минг 614 нафари шифохоналарга госпитализация қилинган эди.

Апрель ойининг ўтган даврида энг кўп мурожаат Фарғона (90 минг 721 та), Андижон (86 минг 673 та) ва Тошкент вилоятлари (79 минг 681 та) ҳамда Тошкент шаҳрида (75 минг 855 та) қайд этилди. Энг кам чақириқлар эса Сирдарё (28 минг 267 та) ҳамда Навоий вилоятлари (25 минг 97 та) ҳиссасига тўғри келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг