Ўзбекистонда қанча саноат корхонаси борлиги айтилди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 109 527 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,7 фоизга ошган.
Сўнгги йилларнинг мос даврида ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналарнинг динамикаси қуйидагича:
2019 йилда – 71 670 та
2020 йилда – 85 278 та
2021 йилда – 99 034 та
2022 йилда – 103 575 та
Аввалроқ, Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат иштирокида корхоналар очилаётгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter