Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пахта учун ягона нарх белгиланмади

Ўзбекистонда пахта учун ягона нарх белгиланмади

Ўзбекистонда пахта хом ашёси нархи талаб ва таклифдан келиб чиқиб томонлар келишуви асосида белгиланади. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Қайд этилишича, пахта хом ашёсининг нархи бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ, ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуддаги ернинг ҳолати, пахта етиштиришга йўналтирилган сарф-харажатлар, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бевосита олувчи ва сотувчи томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда пахта терими учун янги тўлов нархлари эълон қилингани, унда 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 2100 сўмдан, иккинчи теримда 2600 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши белгилангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса бундай хабарлар асоссиз эканини маълум қилиб, айни кунларда пахта теримига нарх белгилаш бўйича ишлар вазирликлар билан келишув жараёнидалигини билдирганди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг