Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда озиқ-овқат импорти ошиб боряпти

Ўзбекистонда озиқ-овқат импорти ошиб боряпти

Мамлакат аҳолиси ҳар йили 600 мингдан кўп ошмоқда, лекин озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсаётган талабни қондира олмаяпти. Бунинг оқибатида асосий турдаги озиқ-овқатлар импорти ошмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган видеоселекторда айнан шу масаладаги муаммолар кўтарилди. Давлат раҳбари озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш ошиб кетганини алоҳида таъкидлади.

Жумладан, мол гўшти импорти 2017 йилда 87 тоннадан 2020 йилга келиб 22 минг тоннагача ошган. Шунингдек, товуқ гўшти (12 минг тоннадан 31 минг тоннагача), картошка (215 минг тоннадан 435 минг тоннагача), ўсимлик ёғи импорти (100 минг тоннадан 210 минг тоннагача) кўтарилган.

«Илгари чорвачиликни эгаси йўқ эди. Бу соҳани Ветеринария қўмитаси (Норқобилов)га бериб, унинг таркибида алоҳида Агентлик ташкил қилинди. Сўнгги 3 йилда соҳага 350 миллион долларга яқин имтиёзли маблағлар жалб этилди.

Лекин, ҳозирги натижалар одамларимизни қониқтирмайди. Иккинчи ярим йилликда 1,5 миллион тонна гўшт, 6,5 миллион тонна сут, 5 миллиард дона тухум, 364 минг тонна балиқ, 6 минг тонна жун, 262 минг дона қоракўл, 785 тонна пилла ишлаб чиқариш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг