Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4000 нафарга яқинлашди

Бугун пойтахтимизда 22 нафар, Бухорода 10 нафар ва Наманганда 4 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида жами касаллик аниқланганлар сони 2755 нафар бўлиб, эндиликда шундан 1897 нафари соғайди. Айни пайтда пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 847 нафар инфекцияга чалинган бемор даволанмоқда.
Бухорода эса шу пайтгача 475 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бугун вилоятда шифо топганларнинг сони 467 нафарга етди. Шу кунларда бухоролик шифокорлар 8 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда.
Наманганда эса жами касаллик қайд этилганлар сони 273 нафар бўлиб, эндиликда шундан 258 нафари тузалди. Беморлардан 4 нафари вафот этган эди. Айни пайтда бу худудда даволанаётганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун ҳозирги соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан 36 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар 3910 нафарга етди. Инфекцияга чалинганлар сони эса 4994 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter