Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна рекорд. Бир кунда 750 киши синовдан омон чиқди

Яна рекорд. Бир кунда 750 киши синовдан омон чиқди

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 743 нафари соғайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, 441 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада, 152 нафари Тошкент вилоятида, 48 нафари Сирдарё вилоятида, 33 нафари Андижон вилоятида, 16 нафари Сурхондарё вилоятида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Фарғона вилоятида, яна 13 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида ва яна 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 29 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 672 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг