Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк бор жисмоний шахсларга микрокредитлар бериш онлайн хизмати ишга туширилади

Ўзбекистонда илк бор жисмоний шахсларга микрокредитлар бериш онлайн хизмати ишга туширилади

Фото: «Beeline»

«Beeline Uzbekistan» компания абонентлари бўлган Ўзбекистон банклари пластик карталари эгалари учун мобиль микромолиявий хизматлар кўрсатиш имконини берадиган янги маҳсулот ишлаб чиқарди. Яқин вақт ичида хизмат «Beepul» иловасида пайдо бўлади, шунингдек «Beeline»нинг мазкур «MyCredit» маҳсулоти «Payme» тизимига ҳам киритилади.

Интернет тармоғида жисмоний шахслар учун микрокредитларни биринчи бўлиб «Алоқабанк»нинг тўлов картасига эга бўлган «Beeline» абонентлари синовдан ўтказишлари мумкин.

«Beeline» берган маълумотга кўра, синовдан ўтказилгандан сўнг, компания исталган маҳаллий банк тизимига ва бошқа тўлов хизматларига инновацион маҳсулотни жорий этишга тайёр.

Яқин келажакда «MyCredit» билан 24 соат мобайнида 5 кундан 30 кунгача қўшимча ҳужжатларни тўпламасдан ва банкка ташриф буюрмасдан микрокредит олиш имкони пайдо бўлади. Бошланғич босқичда микрокредитлар миқдори 200 000 сўмдан 1 700 000 сўмгача (тахминан энг кам иш ҳақининг 10 баробари) бўлиши мумкин.

Бизнинг мақсадимиз абонентларга ўз уйларини тарк этмаган ҳолда микрокредит олиш имконини беришдир. Шу каби маҳсулотлар турли мамлакатларда муваффақиятли ишга туширилган ва чет элда банк соҳасида жуда машҳур. Биз ҳамкорларимиз АТ «Алоқабанк» ва «PayCom» билан биргаликда ушбу йўлда биринчи бўлишга қарор қилдик. Биз ҳамкорликка мутлақо очиқмиз ва яқин келажакда «Beeline» абонентлари учун хизмат кўрсатиган бошқа банклар ҳам тизимга уланишини умид қиламиз.

Максим Ефремов, «Unitel»нинг тижорат директори

Микрокредит олишдан аввал нималарни билиш зарур:

  • «UzCard» тўлов картангиз сизга тегишли бўлиши керак. Карта «Beeline» мобиль телефонига уланиши керак. Картанинг эгаси ва уяли телефон эгаси маълумоти тизим сизни таниши учун мос келиши керак.
  • Микрокредитни «Beepul», «Payme», банк инфо-киосклари ёрдамида, шунингдек, банк филиалида нақд пулда тўлашингиз мумкин.
  • «MyCredit» тизими сизни мустақил равишда аниқлайди, маълумотларни қайта ишлайди ва онлайн натижаларни кўрсатади. Микрокредит олиш учун картангиз ҳар ойда тўлдирилиши ва фаол бўлиши керак. Агар илованинг барча бўлимларини тўғри тўлдирган бўлсангиз ва маълумотларингиз муваффақиятли қайта кўриб чиқилса (оммавий оферта доирасида) маблағлар сизнинг ҳисобингизга киритилади ва пластик картангиз балансида акс эттирилади.

Таъкидланишича, онлайн тарзда микрокредитлар бериш хизмати илк бор ишга туширилди ва ҳозирда маҳсулот синовдан ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг