Ўзбекистонда илк бор БМТнинг муҳим тадбирларидан бири бўлиб ўтди
Ўзбекистонда илк бор БМТнинг Осиё ва Тинч океани технологиялар трансфери маркази (APCTT) Бошқарув кенгашининг 19-сессияси ўтказилди.
Жорий йилнинг 6-7 декабр кунлари Ўзбекистонда илк бор БМТ Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (ESCAP) Осиё ва Тинч океани технологиялар трансфери маркази (APCTT) Бошқарув кенгашининг 19-сессияси бўлиб ўтди. Тадбир Инновацион ривожланиш агентлигида ўтказилди.
Мазкур сессияда 14 та давлатнинг технологиялар трансфер ва инновациялар соҳасига масъул ташкилотларининг раҳбарлари, БМТ Бош котиби ўринбосари ва ESCAP ижрочи котиби А.С.Алишахбана, APCTT раҳбари П.Сони ва бошқа кўплаб вазирлик ва илмий ташкилотлар вакилларидан иборат 30 дан ортиқ хорижий мутахассислар иштирок этди.
Сессия доирасида иқлим технологиялари, биотехнологиялар ва нанотехнологиялар йўналишларида аъзо давлатлар орасида ҳамкорликни кенгайтириш, танг аҳволдаги экологик вазиятга мослашувчан ўсимликлар навини етиштириш мақсадида «Жонли лаборатория»лар (Living Lab) ташкил қилиш, саноат чиқиндиларни камайтириш бўйича умумий стратегия ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Сессия якунида бир овоздан Инновацион ривожланиш агентлиги директори Олимжон Тўйчиев APCTT Бошқарув кенгаши раиси этиб қайта сайланди. Шунингдек, Филиппин Фан ва технология вазирлиги департаменти директори Марион Де Ла Круз APCTT Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари этиб сайланди.
Шунингдек, Сессия доирасида APCTT Бошқарув кенгашининг навбатдаги 20-сессияси 2024 йилда Эрон Ислом Республикаси пойтахти Теҳрон шаҳрида ўтказилиши бир овоздан маъқулланди.
Мазкур 2 кунлик Сессия доирасида APCTT Бошқарув кенгаши раиси ва раиси ўринбосарини сайлаш ҳамда APCTT фаолияти натижалари ва кейинги режаларига бағишланган 8 та масала юзасидан муҳокамалар ўтказилди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter