Ўзбекистонда II Жаҳон уруши қатнашчилари неча нафар экани айтилди
Ўзбекистонда Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия олаётган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари 97 нафарни ташкил қилади (уларнинг 11 нафари ёки 11,3 фоизи аёллар).
Шундан 28 нафари 100 ёш ва ундан катта (3 нафари аёл) бўлса, қолган 69 нафари 94-99 ёш оралиғида (8 нафари аёл).
Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, II Жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пенсиясидан ташқари қуйидаги устама ҳақ, компенсация ва қўшимчалар тўланади:
- пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи миқдорида устама ҳақ – 520 500 сўм ҳар ойда;
- 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катталарга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида – 347 000 сўм ҳар ойда;
- пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация пули – 173 500 сўм ҳар ойда;
- БҲМнинг 100 фоизи миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена маҳсулотлари ўрнига қўшимча тўлов – 330 000 сўм ҳар ойда;
- БҲМнинг 1500 фоизи миқдорида бепул етказиб бериладиган кийим бош ҳамда оёқ кийим товарлари ўрнига компенсация пули – 4 950 000 сўм бир йилда бир маротаба.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter