Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ичимлик суви ултрабинафша нурлар билан зарарсизлантирилиши мумкин

Ўзбекистонда ичимлик суви ултрабинафша нурлар билан зарарсизлантирилиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

2021 йилнинг 25 февраль куни «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров Россиянинг «ЛИТ» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси вакиллари билан музокара ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон шароитида сув ва ҳавони турли вирус ва бактериялардан зарарсизлантиришда замонавий технологиялар, шу жумладан, ултрабинафша нурлардан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилган.



«ЛИТ» ИИЧБ шундай ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Ултрабинафша зарарсизлантириш – ултрабинафша нурларининг микроорганизмларга таъсир кўрсатишига асосланган физик усулдир. Ултрабинафша нурланиш турли вирус, бактерия ва бошқа зараркунандаларнинг ДНКлари таркибини бузиб ташлайди, ҳужайралар бўлинишининг олдини олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг