Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ер қимирлади

Ўзбекистонда ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ер силкиниши кузатилганини маълум қилди.

Бугун, 6 май куни Тошкент вақти билан 15:51да (06.05.2020 да 10:51 Гринвич бўйича) Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Координаталар 39,79 градус шимолий кенглик, 73,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 431 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 234 км, 2 балл.
Андижон: 174 км, 3 балл.
Фарғона: 194 км, 2 балл.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг