Ўзбекистонда бугуннинг ўзида иккинчи бор ер қимирлади

Бугун Тошкент вақти билан 14:21 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси 5,3ни ташкил этди. Чуқурлик 214 км.
Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 524 кмни ташкил этган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент : 524 км, 2 балл.
Наманган : 482 км, 2 балл.
Андижон : 471 км, 2 балл.
Фарғона : 416 км, 2 балл.
Гулистон : 455 км, 2 балл.
Жиззах : 458 км, 2 балл.
Самарқанд : 469 км, 2 балл.
Термиз : 319 км, 2 балл.
Қарши : 501 км, 2 балл.
Навоий : 603 км, 2 балл.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз бугун 16 июнь куни Тошкент вақти билан 06:30 да ҳам Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter