Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бугун об-ҳаво 46°гача исийди

Ўзбекистонда бугун об-ҳаво 46°гача исийди

Фото: Xabar.uz

Бугун 5 июлда Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 38-43° атрофида бўлиб, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромед хабар бермоқда.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво харорати 40-42° гача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг