Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари нархи 30 фоизгача оширилади

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари нархи 30 фоизгача оширилади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида алкоголь маҳсулотларининг янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларини тасдиқлаш қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, 2019 йилнинг 1 январидан ишлаб чиқарувчилар учун 1 литр винонинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 8000 сўм (ҳозирда 6500 сўм), энг кам чакана нархи эса 9600 сўм (ҳозирда 7800 сўм) этиб белгиланади.

Коньякнинг энг кам чакана нархи ҳозирги 26400 сўмдан 34 600 сўмга, улгуржи-сотиш нархи эса 22 000 сўмдан 29 000 сўмга оширилади.

Ароқ ва ўткир алкоголь маҳсулотлари учун улгуржи-сотиш нархи 1 литр тайёр маҳсулот учун 19 400 сўм (ҳозирда 16 000 сўм), чакана нархи эса 23 200 сўмга (ҳозирда 19 200) ошади.

Қарор лойиҳаси жорий йилнинг 27 декабрь санасигача давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг