Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда алиментни ихтиёрий тўловчилар сони кўпаймоқда

Ўзбекистонда алиментни ихтиёрий тўловчилар сони кўпаймоқда

Фото: Xabar.uz

Алиментни ихтиёрий тўловчи фуқаролар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга ошди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Қарздорликни тўлаш истаги бўла туриб, бироқ иш ўрнига эга бўлмаган 19 мингдан ортиқ (шундан 2,7 мингтаси июль ойида) алимент тўловчининг иш бандлиги масаласи ҳал этилди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,2 трлн. сўмлик алимент пуллари ундирилди.

Шу билан бирга, 3,7 млрд. сўмлик (25 та) уй-жой ва 255 млн. сўмлик (2 та) транспорт воситаси алимент учун олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

«Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисобидан 10,9 млрд. сўм пул маблағлари 781 нафар ундирувчилар ҳисобига ўтказиб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг