Ўзбекистонда 6 ойда қарийб 100 минг оила қурилди
Январь-июнь ойларида қанча никоҳ қайд этилгани маълум бўлди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда 97,4 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича:
шаҳар жойларда – 50,1 мингта;
қишлоқ жойларда – 47,3 мингта.
Аввалроқ, Ўзбекистон никоҳлар сони бўйича МДҲда биринчи, ажралишлар бўйича эса охирги ўринда туриши маълум бўлганди.
МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонда ҳар 1 000 кишига никоҳлар сони 8,4 тани, ажралишлар сони 1,4 тани ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter