Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасига раис тайинланди
Даврон Носирович Саматов Хукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси Президентнинг 2017 йил 15 ноябрдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб унинг асосий вазифаси Республикамиз ҳудудида заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш ҳисобланади.
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар 2020 йилгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловидан озод қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter