Ўзбекистон хориждан тобора кўпроқ ун импорт қилмоқда
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 28,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 92,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 91,2 минг тонна
- Россия – 1,3 минг тонна
- АҚШ – 50 тонна
- Италия – 12,4 тонна
- Франция – 1,8 тонна
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида Қозоғистондан қиймати 201,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган буғдой импорт қилган.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги ойларда Ўзбекистонда уннинг нархи яхшигина кўтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter