Ўзбекистон ва Венгрия умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик 47 та ҳужжат имзолади
Ўзбекистон ва Венгрия 17 октябрь куни умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик 42 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, фармацевтика, банк, молия, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик 42 та ҳужжатни жадал ижро этиш бўйича чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, томонлар банк-молия соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон-Венгрия қўшма инвестиция жамғармасини яратиш имкониятларини кўриб чиқилди. Шунингдек, OTP Group билан лойиҳани амалга оширишни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Транспорт-логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг жиҳатлари алоҳида кўриб чиқилди. Томонлар Wiz Air авиакомпанияси билан Самарқанд – Абу-Даби тўғридан-тўғри рейслари муваффақиятли йўлга қўйилганини олқишладилар ва ўзбекистонлик инвесторлар иштирокида қўшма авиаташувчи компанияни яратиш масаласини муҳокама қилдилар. Ҳаво қатнови тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимни имзолашни тезлаштиришга келишилди.
Сув хўжалиги жараёнларини рақамлаштириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тегишли илмий муассасалар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter