Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.
Маросим Самарқанддаги самарали музокаралар якунида бўлиб ўтди.
Мазкур декларация Ўзбекистон ва Россиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ривожида янги босқич бошланганидан далолат беради. Унда ўзаро алоқаларга алоҳида эътиборга молик яқин ва жадал ҳамкорлик сифатида қаралиши қайд этилган.
Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, атом энергетикаси, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни аниқ йўналишлар асосида ривожлантириш кўзда тутилган.
Умуман, Ўзбекистон–Россия муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий асосини 350 дан зиёд ҳужжат ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter