Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 3 млрд доллардан ортиқ келишувлар тўплами имзоланди (рўйхат)

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес-форуми якунлари бўйича қатор келишувларга эришилган.
Маълум қилинишича, жумладан, Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида шартнома, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги конкрет инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини кўзда тутувчи «Йўл харитаси», шунингдек, умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш режаларини жамлаган келишувларнинг мустаҳкам тўплами имзоланган.
Бунда энг йирик келишувлар:
- Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва агросаноат комплекси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури (1 317,9 млн. доллар);
- «Chevrolet» русумли автомашиналар комплектлари ва бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича келишув (500 миллион доллар)
- Чимкент шаҳрида тўқимачилик мажмуасини қуриш лойиҳаси бўйича ўзаро англашув меморандуми (лойиҳа қиймати 98 миллион доллар)
- «Ангрен-Поп-Қўқон-Андижон-Савай» темир йўл участкасида сигнализация ва алоқа тизимини модернизация қилиш (76,4 млн. доллар);
- Ўзбекистонда мультимодал транспорт-логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандуми (70 млн. доллар);
- «Артель» маиший техника ишлаб чиқариш бўйича лицензия шартномаси (55 млн. доллар);
- «Қозоғистонда кичик ҳажмдаги йиғиш усули бўйича «Chevrolet» автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишув (50 млн. АҚШ доллари);
- Остонада керамик плиткалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини бошлаш тўғрисидаги келишув (40 млн доллар) ва бошқалар.
- Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларида геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми, энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва Самарқанд ва Туркистон шаҳар ҳокимликлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган 30 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга ошириб келиняпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter