Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон кучлари умумий «душман»ни яксон қилдилар (фото)

Ўзбекистон ва Қозоғистон кучлари умумий «душман»ни яксон қилдилар (фото)

Тошкент ҳарбий округининг «Aнгрен» дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмаларининг ҳамкорлигидаги «Қалқон-2023» махсус-тактик ўқувларининг асосий фазаси бўлиб ўтди.

Мазкур жараённи ҳар икки мамлакат мудофаа вазирлари бевосита кузатдилар.

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида нотинчлик, кескинлик ва қуролли тўқнашувлар ўзаро мулоқотларда ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлаётгани ва уларнинг минтақамиз яқинида юз бераётгани ўзаро ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигимизни янада кучайтиришга ундамоқда. 

Ўқув режасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар Чегара қўшинларининг тезкор куч ва воситалари билан ҳамкорликда шартли душманни яксон этиш бўйича ҳаракатлари бошланди. Дастлаб махсус бўлинмалар учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда разведка-қидирув ҳаракатларини олиб бориб, душман йўналишини аниқладилар.
Шундан сўнг, шартли душман жойлашган ҳудуд миномётлар ёрдамида ўққа тутилди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланишди. Бунда, белгиланган вазифани бажариш чоғида оловли қўллаб-қувватлов гуруҳига енгил зирҳланган автомобиллар, жанговар вертолётлар ҳамроҳлик қилди ва шартли душман батамом яксон этилди.

Ҳамкорликдаги жанговар ҳаракатлар тажрибаси бугунги кунда артиллерия ҳисобларининг мустақил ҳаракати муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатиб берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг