Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муҳим иқтисодий битим тасдиқланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муҳим иқтисодий битим тасдиқланди

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-282-сон, 06.08.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Битим 2023 йил 9 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази» эркин иқтисодий зонасини ташкил этилади.

Марказ фаолиятини бошқариш «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» унитар корхонасига юклатилади.

Марказ ҳудудига саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали саноат кооперацияси кенгайтирилади.

Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида реализация қилинади.

Қозоғистон ва у орқали ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари учун Марказ ҳудудига махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг