Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги савдо айланмаси қарийб 31 млн долларга тенг
2022 йилда Ўзбекистоннинг Миср билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 30,6 млн АҚШ долларини ташкил этган. Статистика агентлиги берган маълумотга кўра, ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт ҳажми 23,2 млн АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 7,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилган.
Экспортда энг юқори улушга эга:
- Саноат товарлари – 19,6 млн. АҚШ доллари
- Хизматлар – 2,7 млн. АҚШ доллари
- Машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 262 минг АҚШ доллари
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳайвонлар – 205 минг АҚШ доллари.
Импортда энг юқори улушга эга:
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳайвонлар – 2,7 млн. АҚШ доллари
- Кимёвий маҳсулотлар – 2,1 млн. АҚШ доллари
- Хизматлар – 1,3 млн. АҚШ доллари
- Машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 914 минг АҚШ доллари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter