Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Кувайт технологик ҳамкорликни кучайтиришга тайёр

Ўзбекистон ва Кувайт технологик ҳамкорликни кучайтиришга тайёр

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 2 июн куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Кувайтнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид ал-Жийрон билан учрашув ўтказди.

Унда икки томонлама ҳамкорлик, Ўзбекистон ва Кувайт давлатлари ўртасида ўзаро ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, шунингдек, электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, IT-таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.

Кувайт давлати қатор йўналишларида сезиларли ютуқларга эришаётгани, шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон ҳукумат соҳаларида эришган натижалари, орттирган тажрибалари аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Учрашув давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда бу борада барча саъйи-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг