Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги ҳолатдан ташвишдалигини билдирди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
«Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.
Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз», — дейилади ТИВ баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter