Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга йўл олди
Бугун 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга йўл олди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
У ерда миллий терма жамоамиз Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув 2 июнь куни Аланья шаҳридаги «Alanya Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Шундан сўнг миллий терма жамоамиз аъзолари 3 июнь куни ярим тунда Тошкентга қайтиб келиб, йиғинни давом эттиришади.
7 ва 11 июнь кунлари Тошкентдаги «Миллий» стадионда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter