Ўзбекистон «Telegram»дан фойдаланиш бўйича дунёда учинчи ўринда

Ўзбекистон «Telegram» фойдаланувчилари сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди.
2017 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон «Telegram» фойдаланувчилари сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди. Рўйхатда Эрон ва Малайзия етакчилик қилмоқда, деб хабар берди «VC.ru».
Хабарда айтилишича, 2017 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон «Telegram» фойдаланувчилари сони бўйича юқори учликка кирган, биринчи ва иккинчи ўринларда Эрон ва Малайзия жойлашган.
Ўзбекистонда ҳаттоки қатор давлат тузилмалари ҳам ўз хизматларини «Telegram» тақдим этмоқда, дейилади мақолада. Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг @mehnatbot, Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент Ички ишлар бош бошқармасининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида фойдаланиладиган бланкларни олиш имконини берувчи @PassportInfoUz_Bot ботлари тилга олинган. Шунингдек, мамлакат президентининг сиёсий ҳаёти ҳақидаги янгиликларни тезкорлик билан тақдим этувчи республика раҳбарининг расмий канали ҳам алоҳида қайд этилди.
Блогер хусусий секторга алоқадор оммабоп бот ва каналларни ҳам санаб ўтган.
«Ўзбекистоннинг бизнес-амалиётида ҳужжатлар — шартномалар, прайслар, тижорий таклифлар, анкеталарни «Telegram» орқали юбориш аллақачон одатий ҳолга айланган», — деб ёзади блогер.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter