Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Президенти МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчиларининг мамлакатимиздаги миссиясига бошчилик қилаётган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди. Бу ҳақда Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.


Учрашув аввалида МДҲ Ижроқўми раиси давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий қутлаб, мамлакатимиз фаровонлиги ва равнақини таъминлаш йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов тартиботларини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришилгани алоҳида таъкидланди.


МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Ҳамдўстлик маконида, энг аввало иқтисодий йўналишда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори эканини таъкидлади.

Хусусан, ташкилотнинг шу ойда видеоанжуман шаклида ўтказилган юбилей саммити якунида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг