Ўзбекистон университетларининг веб-сайтлари танқид қилинди
9 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий АКТни жорий этишнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, ўқув жараёнига АКТни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Алишер Абдуллаев ОТМлари веб-сайтлари инвентаризация қилиниб, танқидий баҳо берилгани ҳақида айтиб ўтган.
«Вазирлик томонидан ОТМлари жозибадорлигини ошириш ва имижини шаклантириш учун аввало уларнинг веб-сайтлари таҳлил этилди. Ўрганиш натижалари ОТМлари веб-сайтлари мазмунини такомиллаштириш, фойдаланувчилар учун зарур маълумотлар билан таъминлаб бориш, хусусан, хорижий тилларда ҳам контентни бойитиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Шу боис ҳозирда ОТМлар халқаро университетлар веб-сайти рейтингида ўз ўрнини яхшилаш мақсадида ОТМлар веб-сайти «Webometrics» рейтинги талаблари асосида қайта ишлаб чиқилиб, зарур маълумотлар билан бойитилмоқда», - деди Алишер Абдуллаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter