Ўзбекистон Осиё ўйинларини умумжамоа ҳисобида 5-ўринда якунлади
Ўзбекистон Осиё ўйинларини 22 та олтин билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб якунлади.
Унда Ўзбекистон делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалларини қўлга киритди (жами 71 та).
Бу тарихдаги энг яхши натижа бўлиб, бундан аввалгиси 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида қайд этилган эди. Унда Ўзбекистон делегацияси 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 69 та медалга сазовор бўлган.
Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган бўлса, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистон Осиё ўйинларининг етакчилари бўлди.
Қўшни мамлакатлардан Қозоғистон 11, Қирғизистон 18, Тожикистон 24 ва Туркманистон 29-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, якунланиб бораётган қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 12 мингдан зиёд спортчилари иштирок этди. Бугун ўйинларнинг ёпилиш маросимлари ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter