Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ қуролли кучлари қўмондони Ўзбекистонга келди

АҚШ қуролли кучлари қўмондони Ўзбекистонга келди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Америка Қўшма Штатлари қуролли кучлари Марказий қўмондонлик қўмондони генерал Жозеф Вотелла бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, ҳарбий таълим ва мудофаа соҳаларида истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш борасида фикрлар алмашилди.

Суҳбатда мамлакатларимиз ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик йўналишларида ўсиш суръатлари ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Таъкидлаш керакки, ҳарбий илм-фан марказига айланган Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида АҚШ ҳарбий мутахассислари томонидан семинар-тренинг машғулотлари ҳамда соҳа бўйича тажриба алмашинуви йўлга қўйилган.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ҳам иштирок этди.

13 май куни АҚШ ҳарбий делегацияси Самарқанд шаҳрининг тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг