Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини 34 тоннага оширди
Ўтган бир йилда Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини 34 тоннага оширди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши маълумотларида қайд этилмоқда.
Қайд этилишича, мамлакат Марказий банки 2022 йилни қимматбаҳо метал сотувчиси сифатида бошлаган бўлса-да, харидор сифатида якунлаган.
Марказий Осиёда ҳам соғлом харид даражаси кузатилиб, Ўзбекистондан сўнг Қирғизистон ва Тожикистон Марказий банклари ҳам олтин захираларини мос равишда 6 ва 4 тоннага оширган.
Минтақавий нуқтаи назардан, Яқин Шарқ йил давомида олтиннинг фаол харидори бўлди. Миср (47 тонна), Қатар (35 тонна), Ироқ (34 тонна), Бирлашган Араб Амирликлари (25 тонна) ва Ўмон (2 тонна) олтин заҳираларини сезиларли даражада оширган.
Умуман олганда, турли мамлакатлар Марказий банклари тўртинчи чоракда 417 тонна, иккинчи ярим йилликда эса 862 тонна олтин сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябр ойида энг кўп олтин сотган мамлакатлар орасида Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий банклари (мос равишда 4 ва 2 тонна) қайд этилган эди.
Шунингдек, ўтган йилнинг декабр ҳолатига Ўзбекистон Марказий банклар орасида олтиннинг дунёдаги иккинчи энг йирик харидорига айлагани, хусусан, мамлакат 65 фоизлик захираси билан Венесуэладан кейинги ўринни қайд этгани хабари берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter