Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёр — мутахассис

Ўзбекистон коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёр — мутахассис

Фото: «Xabar.uz»

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Мутахассис куз фаслида кузатилиши мумкин бўлган коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига Ўзбекистон тайёрми деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

— Ҳа, тайёр. Эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг  ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касалликни авж олишига йўл қўймайдилар.

Шу билан бирга беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.

Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 минга яқин қўшимча захира шифо ўринларини  тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг