Ўзбекистон икки ойда пайпоқ экспортидан 10 млн. доллар фойда кўрди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 12 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган пайпоқ экспорт қилган.
Пайпоқ экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 млн AҚШ долларига ошган.
2023 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп пайпоқ экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 6 млн
- Қирғиз Р. – 3,1 млн
- Қозоғистон – 320 минг
- Германия – 268 минг
- Молдова – 262 минг АҚШ доллари
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter