Ўзбекистон икки ойда 113,7 млн. долларлик мева-сабзавот экспорт қилди
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон қиймати 113,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 164 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33 минг тоннага ошган.
Январь-февраль ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
- мева ва резаворлар – 19,2 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар – 8,7 минг тонна;
- сабзавотлар – 100,4 минг тонна;
- қалампир – 2,6 минг тонна;
- помидор – 12,5 минг тонна;
- узум – 9,5 минг тонна;
- майиз – 15,2 минг тонна;
- ерёнғоқ – 4,2 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 337 тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter